Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Лукашенко: "Керак бўлса, беморларни даволашга ёрдам бераман"

Лукашенко: "Керак бўлса, беморларни даволашга ёрдам бераман"

Беларусь президенти Александр Лукашенко агар керак бўлса, шифокорларга коронавирус инфекциясига қарши курашишга ёрдам беришга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда "БелТА" агентлиги хабар берди.

"Сизга қандайдир ёрдам бера оламанми, илтимос, айтинг. Мен вазирга Владимир Степанович, демак, биз сен билан бирга беморларни даволаш учун ёрдамга борамиз, деб айтгандим», деди Беларусь раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, республика соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караник "ҳали керак эмас", деб жавоб берган.

Лукашенко, шунингдек, мамлакат вирус юқтирган одамларни даволаш учун барча имкониятларни ишга солиши кераклигини қўшимча қилди.

“Ҳар ким ўз ишини қилиши керак. Ваҳима йўқ, ҳамма ёқ тинч. Биз сиз билан ғалаба қозонишимиз, одамларни қутқаришимиз керак», – дея таъкидлади Беларусь раҳбари.

 

Киритилди: 16:51 07.04.2020. Ўқилди: 2374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!