АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг айтишича, намойишчилар федерал органлар ходимларига таҳдид сола бошлаган. Шу боис, ҳукумат хавфсизликни таъминлаш учун қўшимча кучларни жалб этмоқда.
"Биз федерал ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини ҳимоя қилишга мажбурмиз, ҳатто Калифорния губернатори Гевин Нюсом бунга етарлича эътибор бермаса ҳам", — деди вазир ижтимоий тармоқдаги мурожаатида.
РИА Новости мухбирига кўра, норозилик намойишлари кучайиши фонида полиция намойишчиларга нисбатан ёруғлик-шовқин гранаталарини қўллаган.