Буюк Британия, Франция, АҚШ, Германия ва Украина вакилларининг Лондондаги музокаралари барбод бўлишига Киевнинг Қримни Россия деб тан олишдан бош тортгани сабаб бўлди.
Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Нашр муаллифларининг эслатишича, томонлар Лондонда муҳокама қилиши керак бўлган АҚШнинг тинчлик режаси Вашингтон томонидан Қримни Россиянинг бир қисми сифатида тан олишни назарда тутади.
"Аммо Владимир Зеленский сешанба куни бу таклифни рад этди," - деб ёзади журналистлар.