Лондонда автомобиль пиёдалар йўлакчасига ўтиб кетгани натижасида етти киши жиддий жароҳат олди.
Daily Mail хабарига кўра, машина Хакни шарқий туманидаги автобус бекатида оломонни уриб юборган ва автобус бекатини синдириб ташлаган. Полиция бу ҳодисани терроризм билан боғламади. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйган.
Полиция, фавқулодда хизматлар ва тез ёрдам машиналари воқеа жойига етиб боришган. Тафсилотларга аниқлик киритилмоқда.