Бугун 3 июль, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ливандаги уруш қўрқуви Қўшма Штатларни Қатардан ёрдам сўрашга мажбур қилди

Ливандаги уруш қўрқуви Қўшма Штатларни Қатардан ёрдам сўрашга мажбур қилди

Қўшма Штатлар Исроил ва эронпараст шиа террорчи гуруҳи «Ҳизбуллоҳ» ўртасидаги жангларнинг Ливанда кенг кўламли урушга айланиб кетишининг олдини олишга ҳаракат қилмоқда, Америка расмийлари можарога чек қўйиш бўйича келишув тузиш устида ишламоқда, деб ёзади The Washington Post.

Газетанинг ёзишича, Жо Байден маъмурияти расмийлари Исроил ва ҲАМАС террорчилик гуруҳи ўртасидаги музокараларда воситачилик қилган Қатардан Исроил ва Ливан ўртасидаги чегарани ҳал қилишга ёрдам беришни сўраган.

Ҳизбуллоҳ 2023 йил октабр ойида Ғазо секторида Исроил ва ХАМАС ўртасида уруш бошланганидан бери Исроил шимолидаги ҳудудларга мунтазам зарба бериб келади. Гуруҳ вакилининг WPга айтишича, Исроил ва ХАМАС ўртасида вақтинчалик сулҳ тузилса, Ҳизбуллоҳ ҳам ўз жангларини тўхтатади.

Киритилди: 16:55 29.06.2024. Ўқилди: 898 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!