Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ливандаги қурбонлар сони 558 нафарга етди

Ливандаги қурбонлар сони 558 нафарга етди

Ливан ҳукумати маълумотларига кўра, душанбадан буён Исроил ҳаво ҳужумлари оқибатида камида 558 киши, жумладан, 50 бола ва 94 аёл ҳалок бўлган, 1800 дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу кун Ливанда 1975-1990 йиллардаги фуқаролар уруши тугаганидан бери энг қонли кун бўлди, деб ёзади ВВС.

Исроил расмийлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ва Исроил шимолига мунтазам ҳужум қилиб келаётган Ливанlfub “Ҳизбуллоҳ” гуруҳининг инфратузилмаси ва жангариларини нишонга олганини айтмоқда.

Сешанба куни эрталаб Ҳизбуллоҳ Исроилга ўнлаб ракеталарни учирди. Уларнинг аксарияти мудофаа томонидан ҳавода портлатилган, бироқ баъзи бинолар зарар кўрган, деди Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ).

Исроил армияси душанба куни Ливанга 1600 дан ортиқ зарба берганини маълум қилди. Ҳужумлар асосан жанубда амалга оширилган, бироқ уларнинг бир қисми мамлакатнинг шарқий ва шимоли-шарқий ҳудудларида содир этилган.

Исроил фақат Ҳизбуллоҳ нишонларига зарба берганини айтади, бироқ Ливан ҳукумати нишонларнинг аксарияти турар-жой инфратузилмаси бўлганини маълум қилди.

Сешанба куни Ҳизбуллоҳ ва Исроил ўртасидаги зарбалар алмашинуви давом этди.

Айрим халқаро авиакомпаниялар йўловчилар хавфсизлиги сабабли Байрутга парвозларни тўхтатди. Кейинроқ минтақада вазият кескинлашгани сабабли Тель-Авивга баъзи рейслар бекор қилингани маълум бўлди.

Киритилди: 22:45 24.09.2024. Ўқилди: 242 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!