Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ливанда гиперинфляция бошланди. Аҳвол оғир...

Ливанда гиперинфляция бошланди. Аҳвол оғир...

Озиқ-овқат ва хизматлар нархларининг тез кўтарилиши Ливанда гиперинфляцияни келтириб чиқарди ва мамлакат Яқин Шарқдаги бундай ҳодисага дуч келган биринчи давлат бўлди, дея хабар беради Reuters агентлиги.

Қайд этиш жоиз, гиперинфляция мамлакатда инфляция 50 фоиздан ошганда ва 30 кундан ортиқ давом этганда рўй беради.

Жон Хопкинс университетининг амалий иқтисодиёт бўйича профессори Стив Ханкенининг маълум қилишича, Ливан сўнгги йилларда гиперинфляция кузатилаётган Венесуэла ва Зимбабве каби мамлакатлар қаторига қўшилган.

"Инфляциянинг асосий сабаблари ҳар доим бир хил, ҳукумат топганидан кўра кўпроқ пул сарфлайди ва марказий банкни пул танқислигини молиялаштиришга чақиради. Гиперинфляция ҳолатида эса марказий банклар ҳукуматнинг барча молиявий операциялари учун пул тўлашлари шарт", дейди Ханке.

Ливаннинг Credit Libanais банки маълумотига кўра, май ойида озиқ-овқат ва кийим-кечак нархлари ўтган йилга нисбатан мос равишда 190 ва 172 фоизга ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливан евро облигациялар бўйича дефолт эълон қилгани, мамлакат бош вазири эса давлат қарзларни тўлашга қодир эмаслигини маълум қилган эди.

Киритилди: 20:00 27.07.2020. Ўқилди: 3650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!