Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ливан ва Исроил ўртасидаги вазият "ёниб" бормоқда

 Ливан ва Исроил ўртасидаги вазият "ёниб" бормоқда

▪️Ливан Ҳизбуллоҳ ҳаракати Исроил фуқароларини яҳудий давлатининг хавфли ҳудудларидан «Қирят Шмондан Ҳайфага» эвакуация қилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирди. «Сиз [харитада] яшил ранг билан белгиланган вақтинчалик хавфсиз зоналарга (Тел-Авив ёки Эйлат) эвакуация қилишингиз керак», дейилади Ливан ҳаракати ўз мурожаатида.

▪️Сўнгги 24 соат ичида Ливандаги ҳаво ҳужумлари Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари тарихидаги энг йирик ҳужумга айланди, дея хабар беради Исроил армиясининг юқори мартабали зобити. Исроилга кўра, Ливан жанубида Ҳизбуллоҳнинг 1600 дан ортиқ нишонлари, асосан қурол-яроғлар сақланган турар-жой бинолари зарбага учраган.

▪️Бугун Ҳизбуллоҳ Исроил шимолига 100 дан ортиқ ракета учирди, Кирят Шмона шаҳридаги бир нечта биноларга зарба берди ва у ерда ёнғинларга сабаб бўлди.

▪️Исроил мудофаа вазири Йоав Галант бугун Исроил Ҳизбуллоҳга қарши яна ҳам кўпроқ «зарбалар» тайёрланаётганини айтди: «Бизда яна бир нечта зарбалар тайёр, нима қилишни биламиз». Бу эълон Ливан ҳудудларини босиб олишга тақлид қилиб, Ливанга потенциал қуруқликдан ҳужум қилиш бўйича сўнгги машқлар пайтида эълон қилинди.

▪️Бугун кечқурун Ливаннинг учта учувчисиз самолёти Ҳайфа жанубидаги Исроилнинг Кармел шаҳрида сиреналарни ишга туширди, дея хабар беради Исроил армияси матбуот хизмати. Ҳизбуллоҳ Ҳайфа жанубидаги Исроил ҳарбий-денгиз базасига учувчисиз самолётларни урганини даъво қилмоқда.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!