Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ливан Исроил билан учрашув ҳақидаги хабарларни рад этди

Ливан Исроил билан учрашув ҳақидаги хабарларни рад этди

AFP агентлигининг мамлакат ҳукуматига таяниб хабар беришича, Ливан расмийлари Исроил билан ўтказилиши айтилаётган музокаралардан мутлақо бехабар.

Расмий Байрут бу борада халқаро каналлар орқали ҳеч қандай таклиф ёки маълумот олмаганини билдирмоқда.

Аввалроқ, “Исроил ва Ливан ўртасидаги кескинликни камайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бу икки давлат етакчилари ўртасида музокаралар ўтганига тахминан 34 йил бўлди. Эртага бу амалга ошади. Жуда яхши!” — деб ёзган Трамп ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Бироқ музокараларда қайси даражадаги раҳбарлар — президентлар ёки бош вазирлар иштирок этиши, шунингдек учрашув қаерда бўлиб ўтиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Киритилди: Бугун 14:04. Ўқилди: 339 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!