Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Литванинг собиқ президенти мамлакатда янги коалиция "Кремль ҳиди"ни тарқатаётганини айтди

Литванинг собиқ президенти мамлакатда янги коалиция "Кремль ҳиди"ни тарқатаётганини айтди

Литвада янги ҳукумат тузилишига замин яратган коалиция келишуви имзоланди.

Коалиция социал-демократлар, шунингдек, "Заря Немана” ва "Литва номи учун" ҳаракатлари вакилларидан иборат эди. Ушбу муҳим сиёсий воқеа дарҳол ички ва хорижда кескин танқидга учради. Литва собиқ президенти Даля Грибаускайтенинг айтишича, бу коалиция "Кремл ҳиди"ни тарқатади ва антисемитизм таъмига эга. Худди шундай айбловлар Исроил парламентидан ҳам билдирилди.

Қаттиқ баёнотларга сабаб, "Заря Немана" ҳаракати етакчиси Ремигиюс Жемайтайтиснинг ўзига яҳудийларнинг ҳис-туйғуларини оғритувчи бир қанча баёнотларга йўл қўйганлигидир. Жанжал парламентдаги асосий партияларнинг коалиция тузиш қарорига таъсир қилмади. Кўпчилик ҳукумат асосий эътиборини ички муаммоларни ҳал қилишга қаратиши ва амалдаги вазирлар маҳкамасидан фарқли ўлароқ, Россия ва Хитой билан сиёсий урушларга камроқ эътибор қаратиши кутилмоқда.

Киритилди: 17:35 11.11.2024. Ўқилди: 1941 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!