Жанубий Кореяда телерадиоэшиттириш соҳасини назорат қилган собиқ раҳбар Ли Жин Сук Дэгу шаҳри мэри сайловида иштирок этмаслигини маълум қилди.
У асосий мухолифат — Халқ кучи партияси праймеризидан четлатилганидан сўнг курашдан чиқишга қарор қилди. Ли аввал мустақил номзод сифатида қатнашиш эҳтимолини ҳам кўриб чиққан эди.
«Мен мэрлик пойгасидан чиқаман ва партия номзодини қўллаб-қувватлайман», — деди у.
Ли номзодлик қўмитаси қарорини адолатсиз деб атади, аммо мухолифат ичида бўлиниш хавфи ва ҳукмрон партия ғалаба қозониши эҳтимоли бу қарорга таъсир қилганини таъкидлади.
Аввалроқ яна бир номзод Жу Хо Ён ҳам сайловда қатнашмаслигини билдирган.
Ҳозирда партияда икки финалчи — Чу Кён Хо ва Ю Ён Ха қолган. Якуний номзод яқин кунларда эълон қилиниши кутилмоқда.