Бугун 5 октябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Левандовски Криштиану Роналду рекордини янгилади

Левандовски Криштиану Роналду рекордини янгилади

Польшалик тажрибали ҳужумчи Роберт Левандовски Руминияга қарши учрашувда хет-трик қайд этди. Унинг жамоаси рақибни 6:0 ҳисобида тор-мор қилди.

Шу тариқа, Левандовски Криштиану Роналдуга тегишли рекордни янгилади. Поляк ҳужумчиси миллий жамоа сафидаги голлари сонини 92 тага етказиш билан бирга, Миллатлар лигасида ҳам янги рекорд ўрнатди.

38 ёш 42 кунлигида Польша терма жамоаси сардори ушбу Европа турнирида хет-трик қайд этган энг катта ёшли футболчига айланди.

Шу тариқа, у Криштиану Роналдунинг натижасини ортда қолдирди. Португалиялик футболчи 2019 йил 5 июнь куни 34 ёш 120 кунлигида Швейцария дарвозасига учта гол урган эди.

Киритилди: 11:05 04.10.2026. Ўқилди: 512 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!