Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

«Лекин амал қилмагунингизгача Аллоҳ сизга савоб бермайди»

A A A
«Лекин амал қилмагунингизгача Аллоҳ сизга савоб бермайди»

Ибн Саммок раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Аллоҳни эслатувчи қанча-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллоҳни унутган. Аллоҳдан қўрқитувчи қанча-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллоҳга нисбатан журъатли. Аллоҳга яқинлаштирувчи қанчадан-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллоҳдан узоқ. Аллоҳ йўлига чақирувчи қанча-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллоҳдан қочувчи. Аллоҳнинг Китобини ўқийдиган қанча-қанча кишилар бор, лекин ўзлари Аллоҳнинг оятларидан ташқаридадир.

Иброҳим ибн Адҳам раҳматуллоҳи алайҳ дейдилар: «Гапиришда эъробга (наҳв қоидаси) риоя этиб, гапларимизни чиройли қилдик. Лекин қоидага риоя қилмаганимиздан амалларимиз чиройли бўлмади».

Авзоий раҳматуллоҳи алайҳ айтганларки: «Эъроб келса, хушуъ кетади».

Макҳул розияллоҳу анҳу Абдурраҳмон ибн Ғанамдан розияллоҳу анҳу ривоят қилишларича, у киши бундай деганлар: «Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобидан ўн киши менга бундай хабар берган: «Биз Қубо масжидида илм ўрганар эдик. Бир пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузуримизга чиқиб: «Билишни хоҳлаганингизча илм ўрганинглар. Лекин амал қилмагунингизгача Аллоҳ сизга савоб бермайди», дедилар»*.

Имом Ғаззолийнинг "Иҳёу улумид дин" китобларидан

* Имом Ибн Абдулбар таълиқ қилган. Дорамий Муоздан мавқуф ҳолда саҳиҳ санад ила ривоят қилган.

Мубашшир АҲМАД,

Azon.uz

Киритилди: 15:55 15.08.2018. Ўқилди: 1867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар