Словениялик актёр Юрий Брадач, қўшиқчи Леди Гаганинг “Bad Romance” қўшиғида унинг севгилиси ролини ижро этган йигит Сан-Фернандо полицияси томонидан ҳибсга олинди. У аёллар дўконидан колготка ва ички кийим ўғирлашга уринган.
Артистни умумий қиймати 29,50 доллар бўлган аксессуарлар билан бирга қўлга олишган. Брадачнинг сўзларига кўра, у магазинга рафиқасига бирор нарса олиш учун мўралаган холос. Бўлиб ўтган ишлар эса ақлсизликдан бошқа нарса эмас. Актёрнинг эътирофича, агар ички кийимларни ўғриламоқчи бўлганида уларни қўлида очиқ ушлаб юрмас эди.
TMZ