Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

LED-экранларда "реклама" бериш қимматга тушди

A A A
LED-экранларда "реклама" бериш қимматга тушди


Ички ишлар вазирлигига Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида яшовчи 34 ёшли У.М. исмли фуқаро мурожаат қилиб, 6.000.000 сўм миқдордаги пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Тезкор-қидирув департаменти Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни Тошкент шаҳар, Юнусобод туманида яшовчи 31 ёшли К.Ё. исмли шахс содир этганлиги аниқланди.
Терговга қадар текширув давомида, К.Ё. У.М. билан "Телеграм" мессенжери орқали танишиб, унга LED-экранлар орқали маҳсулотларини реклама қилиб беришини айтиб уни алдаб, олдиндан 6.000.000 сўм миқдордаги пулларини ўзининг пластик картасига ўтқазиб олгандан сўнг берган ваъдасини бажармай, ёзишмаларни ўчириб юборибганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, К.Ё.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 15:32 08.12.2023. Ўқилди: 2064 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!