Бугун 12 июнь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Лавровнинг Хакан Фидан билан музокаралар бўйича асосий баёнотлари

A A A
Лавровнинг Хакан Фидан билан музокаралар бўйича асосий баёнотлари

▪️Россия ва Туркия ўртасидаги мулоқот давом этади, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар яхши.

▪️Путин Туркия ташқи ишлар вазирига Туркия билан қўшма лойиҳаларини илгари суришда давом этишини билдирди.

▪️Россия Қора денгиз бўйича сўнгги 3 йилда эришилган барча келишувларни амалга ошириш тарафдори.

▪️Украина бўйича тинчлик музокараларининг муваффақияти тўғридан-тўғри можаронинг асосий сабабларини бартараф этишига боғлиқ бўлади.

▪️Россия АҚШнинг Сурияга қарши санкцияларни бекор қилишини олқишлайди: “Ҳечдан кўра кеч яхши”.

▪️Германия Украинага Россия ҳудудига узоқ масофали ракеталар билан зарба беришга рухсат берганига анча вақт бўлган дейишга асос бор.

▪️Трампнинг Украинадаги вазиятни тартибга солишга уринишларини “бир гуруҳ европалик амалдорлар” саботаж қилмоқда.

▪️Трамп Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни давом эттиришдан манфаатдор.

▪️Украина бизнинг фуқаролик инфратузилмаларимизга зарба беришда давом этаётган вазиятда, Россиянинг жавоб зарбалар бериши — табиий ҳол.

▪️Украинада Франция қўшинлари йўқлиги ҳақидаги баёнотлар ҳақиқатга тўғри келмайди — Франция Украина ҳудудида жанг қилмоқда.

Киритилди: 21:17 27.05.2025. Ўқилди: 519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!