Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лавров Сурияни Украинага мисол сифатида келтирди

Лавров Сурияни Украинага мисол сифатида келтирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриядаги курдлар ва Украинадаги рус тили масаласини таққослади.

Лавровнинг таъкидлашича, Сурияда курдлар ўз она тилидан фойдаланишда Украинада рус тили билан боғлиқ муаммоларга дуч келмайди. У курд тили Сурияда тақиқланмаганини айтди.

Лавров Суриянинг шимоли-шарқидаги курд ҳудудлари Дамашқдаги марказий ҳокимият билан тегишли келишувни ихтиёрий равишда имзолаганини ва бу уларнинг суверен қарори эканини билдирди.

Шунингдек, у Россия деярли барча курд ҳаракатлари, жумладан Сурия Демократик кучлари билан яхши муносабатда эканини таъкидлади. Агар Сурия томонлари Москвадан ёрдам ёки воситачилик сўраса, Россия бундай таклифни кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Киритилди: 19:01 27.09.2026. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар