Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Лавров: Молдова Украинадан кейин «антироссия маркази»га айланади

Лавров: Молдова Украинадан кейин «антироссия маркази»га айланади

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия матбуотига берган интервьюсида Молдовани Украинадан кейинги «антироссия маркази» деб атади.

Аввалроқ у Ғарб Молдовани иккинчи Украинага, Россияга қарши кайфият кучли давлатга айлантиришга уринаётганини бир неча бор таъкидлаган эди.

Пайшанба кунги баёнотида у Молдова президенти Майя Санду Россияга очиқдан-очиқ душманлик сиёсатини олиб бораётганини ва, Лавров айтганидек, Ғарбни рози қилиш учун ҳамма нарсага тайёрлигини айтди.

Масалан, унинг сўзларига кўра, Санду НАТОга аъзо бўлишни истайди ва Руминия фуқаролигига эга бўлиб, Молдовани Руминия билан бирлаштиришни орзу қилади.

Лавров, шунингдек, постсовет ҳудудидаги бошқа мамлакатларнинг «Украина йўлидан» бориш истиқболларини ҳам баҳолади.

Марказий Осиёда, дейди у, Ғарб ўз таъсирини ўрнатишга «ҳаракат қилмоқда», лекин улар жавоб бермаяпти.

Грузия, Лавровнинг фикрича, Россия билан дўстликдан манфаатдор.

Киритилди: 15:42 02.02.2023. Ўқилди: 2761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!