Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров АҚШ Европа ва Буюк Британиядан фарқли ўлароқ, Украина можаросининг асл сабабларини ўрганиш ва тушунишни хоҳлаётганига эътибор қаратди. Бу ҳақда "РИА Новости" ёзмоқда
Россия дипломатияси раҳбари Қозоғистонга ташрифи чоғида ўтказилган матбуот анжуманида шундай деди: "Биз ҳозирги вазиятнинг асл сабабларини бутунлай эътиборсиз қолдирадиган Британияни ўз ичига олган Европадан фарқли ўлароқ, АҚШда муаммонинг тубига бориш истаги борлигини кўриб турибмиз.