Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Лавров эртага Марко Рубио билан учрашади

Лавров эртага Марко Рубио билан учрашади

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.​

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эртага АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашуви бўлиб ўтишини эълон қилди.

У эртага куннинг биринчи ярмида - Филиппиндаги АСЕАН саммитининг сўнгги кунида ўтказилиши келишиб олинган. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Манилада бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Буни АҚШ Давлат котиби ҳам тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, "икки ядровий давлат мулоқот қилмаслиги мумкин эмас."

​Россия ТИВ раҳбарининг сўзларига кўра, учрашув куннинг биринчи ярмига режалаштирилган.

Шу пайтгача учрашув шубҳа остида эди. Гарчи аввалроқ уни Рубионинг ўзи эълон қилган бўлса-да, Россия Ташқи ишлар вазирлиги уни ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Лекин сана ҳам, вақт ҳам айтилмади. Буларнинг барчаси АҚШда Россияга, жумладан, шахсан Россия президенти Владимир Путинга қарши "дўзахий" санкциялар муҳокама қилинаётган бир пайтда содир бўлмоқда.

Киритилди: 16:26 22.07.2026. Ўқилди: 1635 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!