Лавровнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисидаги баёноти:
— Халқаро ҳуқуқий тартиб асослари синовдан ўтказилмоқда;
— Ҳамма давлатлар ҳам БМТ Низомига содиқ эмас, Қўшма Штатлар унинг эксклюзивлигига ишонади;
— БМТнинг кўплаб резолюциялари, жумладан Минск келишувлари эътибордан четда қолмоқда;
— Биз АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича резолюцияларни саботажи ҳақида чексиз гапиришимиз мумкин;
— Оруэлл ўзининг «Молхона» ҳикоясида қоидаларга асосланган дунё тартибини башорат қилган;
- НАТОнинг ўйламасдан кенгайиши 2014 йил февралида уюштирилган давлат тўнтаришидан бошлаб Украина инқирозини ҳам келтириб чиқарди;
— Украина томонидан инсон ҳуқуқлари ва озчиликлар поймол қилинганини кам одам эслайди;
— Украинадаги озчиликлар муаммосини жим туриш инқирозни янада кучайтиради.
Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Нью-Йоркка етиб келгани ва у ерда Россия раислиги доирасида БМТ Хавфсизлик кенгашидаги тадбирларда иштирок этиши ҳақида маълум қилган эдик.