Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Лавров биринчи навбатда Рубио билан учрашади — Захарова

Лавров биринчи навбатда Рубио билан учрашади — Захарова

РФ ТИВ расмий вакили Мария Захарова Сергей Лавровнинг Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеяси доирасидаги дастури АҚШ давлат котиби Марко Рубио билан музокаралардан бошланишини маълум қилди.

"Биринчи учрашув Нью-Йорк вақти билан эрта тонгда бўлиб ўтади ва у айнан Рубио билан музокаралардан бошланади — бу дастурнинг биринчи банди", — деди Захарова.

Лавров Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Рубио билан учрашиши мумкинлиги сентябрь ойи ўрталарида маълум бўлганди.

Бироқ Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Алимов Украина Россия томонига БМТ Бош Ассамблеяси доирасида учрашув ташкил этиш таклифини билдирмаганини айтди.

Киритилди: 13:33 23.09.2026. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда