Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Латвияда Ўзбекистоннинг янги элчиси фаолият бошлади

Латвияда Ўзбекистоннинг янги элчиси фаолият бошлади

Ўзбекистоннинг Латвиядаги янги элчиси этиб тайинланган Тимур Раҳмонов кеча Латвия Президенти Эдгарс Ринкевичсга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Маросим давомида Латвия Президенти Рига ва Тошкент ўртасидаги сиёсий мулоқот ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорлик ҳолатини юқори баҳолаган. У 2023 йил охирига келиб Ўзбекистон Латвиянинг энг йирик савдо-иқтисодий шерикларидан бирига айланганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Тимур Раҳмонов 13 март куни Латвия пойтахтига Ўзбекистоннинг янги элчиси сифатида етиб борганди. У мамлакатимизнинг Латвиядаги дипломатик миссияси раҳбари (2019–2024) ҳамда Литва (2021–2024), Эстония (2020–2024) ва Финляндиядаги (2020-2024) ўриндошлик асосидаги элчиси (қароргоҳи Рига шаҳрида) сифатида аккредитациядан ўтган Қадамбай Султонов ўрнига тайинланган.

Киритилди: 17:56 18.06.2024. Ўқилди: 728 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!