Латвия ҳукумати Финляндия сингари Россия билан чегарани бутунлай ёпишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда LETA агентлигига Латвия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Рихард Козловскис маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, учинчи давлатлардан Россиядан Латвияга ўтишга уринаётган ноқонуний мигрантлар сони камаймоқда. Шу билан бирга, Козловскис вазият тубдан ўзгариб, миллий хавфсизликка таҳдид юзага келса, шарқий чегара бутунлай ёпилишини истисно этмади.
Октябр ойи ўрталарида Россия Украина фуқароларига учинчи давлатлардан фақат Псков вилоятидаги “Лудонка–Виентули” йўл ўтказиш пункти ва Шереметьево аэропортидаги ҳаво ўтказиш пункти орқали киришга рухсат берганидан сўнг, Латвия Россия билан чегарадаги иккита – Виентули ва Педедзе назорат-ўтказиш пунктларини ёпган.