Латвия парламенти мамлакатнинг пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциядан чиқишини ёқлаб овоз берди, деб хабар бермоқда Delfi.
Латвия Ташқи ишлар вазирлиги мамлакатнинг Оттава конвенциясидан чиқишига асос сифатида Украинага бостириб кирган Россия суверен давлатларнинг ҳудудий чегараларига ва халқаро ҳуқуққа риоя қилмаслигини кўрсатди. Шу сабабли, ТИВ Латвия учун турли қурол тизимларидан фойдаланишда мослашувчанликни сақлаб қолиш муҳим эканлигини қайд этди.
Латвия, Литва, Эстония ва Полша мудофаа вазирлари март ойида ўз мамлакатлари раҳбариятини пиёдаларга қарши миналарни тақиқлаш тўғрисидаги конвенциядан чиқишга даъват этган эдилар.
Оттава конвенциясини имзолаган мамлакатлар пиёдаларга қарши миналарни қўлламаслик, ишлаб чиқармаслик ва бошқаларга бермаслик, шунингдек, ўзларида мавжуд бўлган барча захираларни йўқ қилиш мажбуриятини оладилар. Ушбу шартномага Россия, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Покистон қўшилмаган.