Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Ла Лига. Серхио Рамос «Реал» таркибида 300-ғалабасига эришди

Ла Лига. Серхио Рамос «Реал» таркибида 300-ғалабасига эришди

16 март, шанба куни Испания чемпионатининг 28-турида Реал Мадрид ўз майдонида Сельта ни мағлубиятга учратди (2:0).

Бу Мадрид клуби сардори Серхио Рамос учун Ла Лигадаги 300-ғалаба бўлди. Рамос Испания чемпионатида мазкур кўрсаткич бўйича 8-ўринни банд қилиб турибди, деб хабар беради Педро Мартин ўзнинг Twitter даги расмий саҳифасида.

Рамос Севилья таркибида 39 та учрашувда 19 та, Реал билан биргаликда эса 419 та беллашувда 281 та ғалабага эришди.

Қуйида Ла Лигада 300 тадан ортиқ ғалаба қозонган футболчилар рўйхати: Мануэль Санчис ва Андрес Иньеста (312), Хави (322), Рауль (327), Лионель Месси (332), Андони Субисаррета (333) ва Икер Касильяс (334).

Manba: daryo. uz

Киритилди: 22:15 17.03.2019. Ўқилди: 1407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!