КХШТнинг Еревандаги саммитида раис Никол Пашинян ташкилот бош котиби лавозимига Имангали Тасмагамбетов номзодини таклиф қилди.
Тасмагамбетов 2023 йил бошидан 3 йил муддатга КХШТ бош котиби вазифасини бажаради.
Имангали Тасмагамбетов Қозоғистон бош вазири, давлат котиби, Олмаота шаҳри акими, кейин Остона мудофаа вазири, 2017—2019 йилларда Қозоғистоннинг Россиядаги элчиси бўлган.