Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

КХДРда безгакка чалинганлар сони 3 миллионга яқинлашди

КХДРда безгакка чалинганлар сони 3 миллионга яқинлашди

КХДРда бир кунда 134 мингдан ортиқ юқори иситма билан касалланган янги беморлар қайд этилди, ўлим ҳолати кузатилмади, 2,94 миллиондан ортиқ одам юқори иситма билан касалланган. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлиги хабар берган.

Таъкидланишича, жорий йил апрель ойининг охиридан 23 майга қадар иситмаси бўлган беморлар сони 2,94 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади, уларнинг 2,54 миллиондан ортиғи (86,4 фоиз) тузалиб кетган, 400 мингга яқини ҳали ҳам даволанмоқда. Иситма билан оғриган беморларнинг қанча қисми COVID-19 билан касаллангани ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган.

Айни пайтда жами ўлганлар сони 68 киши, ўлим даражаси 0,002 фоизни ташкил қилади.

Қайд этилишича, мамлакатда пандемия тарқалиши билан боғлиқ вазият назорат қилинмоқда, вазият барқарор бўлиб, максимал шошилинч эпидемияга қарши тизим ишга туширилгандан сўнг касалланиш ва ўлим даражаси сезиларли даражада камайган, тузалиб кетаётган беморлар сони ортган.

Таъкидланишича, дори воситалари ва вирус мавжудлигини текшириш учун
реагентлар ишлаб чиқариш жадаллашиб бормоқда.

Бир миллиондан ортиқ тиббиёт ходимлари, тиббиёт муассасалари ўқитувчилари ва талабалари, тартиб ходимлари сафарбар этилган. Мамлакат бўйлаб эпидемияга қарши 10 минг бўлинма фаолият кўрсатмоқда.

Киритилди: 13:55 24.05.2022. Ўқилди: 1826 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!