Шимолий Корея мамлакатнинг янги конституциясида Жанубий Корея расман “душман давлат” сифатида белгиланишини тасдиқлади. Бу ҳақда бугун, 17 октябрь куни Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, яқинда КХДРни Жанубий Корея билан боғлаб турган автомобил ва темир йўлларнинг шимолий қисмлари вайрон қилингани Жанубий Кореяни “душман давлат сифатида аниқ белгилаб берувчи КХДР конституцияси талабларига мувофиқ кўрилган муқаррар ва қонуний чора” бўлган. Шундай қилиб, Шимолий Корея Сеул билан бирлашиш ғоясидан расман воз кечди.