Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Кувайт Сергели туманида замонавий интенсив боғ барпо этиш лойиҳасини амалга оширади

Кувайт Сергели туманида замонавий интенсив боғ барпо этиш лойиҳасини амалга оширади

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров бошчилигидаги делегациянинг Кувайтга ташрифи ташкил этилди.

"Дунё" хабарига кўра, Ал-Кувайтда ўтказилган Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазма доираси бўлиб ўтган ташриф давомида Кувайтнинг 20 дан ортиқ компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди.

Жумладан, Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси раҳбари Ияд Солиҳ ва Marafie Group ҳолдинг корпорацияси бошқарув кенгаши раиси Абдуфаттаҳ Маърафий билан Сергели туманига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича самарали учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар натижасида Gulf General Trading Co. Ltd. компанияси билан Сергели туманида жойлашган оилавий поликлиникаларда замонавий технологик лаборатория ташкил этиш лойиҳаси бўйича битим имзоланди.

Киритилди: 23:05 25.05.2024. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!