CОVID-19нинг дастлабки белгиси ошқозон-ичак трактининг бузилиши. Бу ҳақда АҚШлик шифокорлар хулоса чиқаришди.
Шифокорларнинг аниқлик киритишича, айрим беморларда иштаҳани йўқотиш, кўнгил айниши, қусиш ёки нафас олишда қийинчилик юзага кеишидан олдин ич кетиши кузатилади.
Бундай юқумли аломатлар фақат бир кун давом этиши мумкин ва барча беморларда ҳам кузатилмайди. Шуни ҳам ёдда тутиш керакки, кўнгил айниши бошқа касалликлар учун ҳам сигналдир.
Коронавирусга чалинганда кўнгил айнишидан кейин ҳарорат кўтарилади, йўтал пайдо бўлади, таъм ва ҳид йўқолади.