«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола айни дамда жаҳоннинг энг яхши жарима зарбасини тепадиган футболчи номини айтди. У «Саутгемптон» сардори Жеймс Уорд-Праузни танлади.
«Энг яхши жарима зарбаси муаллифи? Уорд-Прауз. Шубҳасиз. У бу борада дунёдаги энг яхшисидир. Стандартлар бўйича Жеймс Уорд-Прауздан яхшироқ одам йўқ», — дейди Пеп.