Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
AP манбаси ҳалок бўлган Шимолий Корея ҳарбийларининг аниқ сонини айтмаган, аммо КХДР катта йўқотишларга учраганини қайд этган. Бунга сабаб сифатида кореялик қўшинлар жанговор тажрибага эга эмаслиги келтирилмоқда.
Агентлик таъкидлашича, бу Россия томонида жанг қилаётган шимолий кореялик аскарларнинг йўқотишлари бўйича биринчи маълумот. Бунгача Пентагон ва Оқ уй Курск вилоятидаги дастлабки жангларда шимолий кореялик ҳарбийларнинг йўқотишлари ҳақида хабар берган, аммо тафсилотларни очиқламаган эди.