Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Курсдоши билан жанжал уюштирган 17 ёшли қиз жавобгарликка тортилди

Курсдоши билан жанжал уюштирган 17 ёшли қиз жавобгарликка тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ тенгдошига оёқ ва қўли билан зарба йўллаган қизнинг шахсини аниқлади.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабар беришича, Шайхонтоҳур туман маъмурий суди 17 ёшли Нигина Ю. ва унинг таниши Хожиакбар А.ларга нисбатан ишни кўриб чиқди. Жорий йилнинг февраль ойида содир бўлган "Разбор" тасвирга олинган ва ижтимоий тармоқларша жойланган. Нигина Ю. Ширин И.га зарба йўллаган қиз, Хожиакбар А. эса видеони тасвирга олган.

Суд Нигинани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-модда (майда безорилик) ва 194-моддалари (милиция ходимининг қонуний талабини бажармаслик)га асосан айбдор деб топди. Унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима тайинлади.

Хожиакбарнинг ҳаракатлари эса маҳалласи ва таълим муассасасида муҳокама қилинди.

Manba: uznews.uz

 
Киритилди: 18:10 21.10.2018. Ўқилди: 4336 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!