АҚШ аскарлари ва Курдистон ишчилар партиясининг Суриядаги бўлинмаси YPG жангариларига асосланган “Сурия демократик кучлари” бўлинмалари Сурия шимолидаги Хасака вилоятида қўшма машғулотлар ўтказди.
Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотларига кўра, машғулотлардан мақсад “ҳудудда таҳдидлар юзага келганда” томонлар ўртасида мувофиқлаштиришни яхшилашдан иборат. Жонли отишмалар, шу жумладан артиллерия ҳам амалга оширилди. Машқларга вертолётлар жалб қилинган.