Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кўнгил мулкига саёҳат

Кўнгил мулкига саёҳат

Мен Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактабда ишлайман.

Мана бир неча кунки, мактабимизда ҳар бир метод бирлашма маҳорат дарсларини ташкил қилиб бермоқда. Ўқитувчилар ўзаро тажриба алишмоқда. Бу шундай завқли жараёнки, бутун коллективни бирлаштириб боряпти. Бугун ўзим кашф этганим, қувонганим, сезганим бир ҳақиқатни сизларга ҳам айтгим келди.

Кўнгил мулкига саёҳат

Бир ҳафтадан бери бўлиб ўтаётган маҳорат дарсларида ва ниҳоят навбат бизга ҳам етиб келди. Дарс жараёнида мактабимиздаги барча устозларнинг қалбан адабиётчи эканликларини ҳис қилдим. Бошқа фан устозлари орасида Навоийдан, Атоийдан, Бобурдан, Умар Ҳайёмдан, Рудакийдан, шунингдек, замонавий шоирлар ижодидан шеър айтиб бераётган устозларни тўхтатиб қолишнинг иложи бўлмади. Энг ажабланарлиси, қувонарлиси мактабимиз раҳбари Зоҳида Алматовнанинг ўзбек адабиётининг ноёб дурдонаси бўлган кўплаб ғазал, рубоийларни ёддан айтиб, устозларга илҳом бағишлагани бўлди.

Кўнгил мулкига саёҳат

Алишер Навоий бобомиз ижоди ҳақидаги ноёб маълумотларни адабиёт ўқитувчилариданда кўпроқ биладиган устозларимиз борлигидан фахрландим.

Ҳар бир нарсанинг яхши томони бор, гарчи мактаб болалар билан обод, файзли бўлсада, қисқа танаффуслар жамоаларни бирлаштиришга, ўз устида ишлашга, тажриба орттиришга ундаши билан аҳамиятлидир.

Кўнгил мулкига саёҳат

Чўлпон "Адабиёт яшаса, миллат яшайди", деганида нақадар ҳақ эди. Миллат устозлари адабиётни юракларига жо қилган эканлар, бизни ёруғ келажак кутаётганига ишонамиз.

Сизлар билан фахрланаман, мактабимнинг қалби адабиётга ошуфта устозлари.

Феруза Салходжаева

Киритилди: 16:43 18.01.2022. Ўқилди: 2613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!