Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

​Кўмир шахтасида авария. Беш киши ҳалок бўлди

A A A
​Кўмир шахтасида авария. Беш киши ҳалок бўлди

Хитой шарқидаги кўмир шахтасида юз берган авария натижасида беш киши қурбон бўлди, дейилади Юндин уезди маъмурияти ахборотида.

Авария жума куни Юндин уездидаги шахтада юз берган. Маҳаллий вақт билан 13.00 да 9 нафар кончи шахтадан қайтиб чиқмагани маълум бўлган заҳоти тезкор қутқарув амалиёти бошланган.

Ҳозирда ҳалок бўлган 5 кишининг жасади шахтадан чиқариб олинган. 3 нафар ишчи қутқарилган. Улар соғ-саломат. Қутқарув-қидурув ишлари давом этмоқда.​

Manba: ЎзА

Киритилди: 13:23 29.12.2018. Ўқилди: 1901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар