Ротада старшина бирма-бир аскарларни чақириб, йўқлама қилаяпти.
— Тошматов!
— Мен!
— Иванов!
— Мен!
— Уч минг ўттизинчи!
— Ўртоқ старшина, менинг исмим ЗОЗО!
Йигит севган қизига деди:
— Юр, кинога тушамиз!
— Э, яхшиси бизникига бора қолайлик!
— Сеникида нима бор? Барибир, телевизоринг бузуқ-ку!
Аёл дугонасига деди:
— Кеча менга бир лўли хотин учради. Унинг айтишича, тўрт фарзандли бўларканман. Лекин биринчи фарзандим хунук, иккинчиси пиёниста, учинчиси ўғри бўлармиш. Фақат тўртинчи фарзандимгина рисоладагидек бўларкан.
— Вой, унда бирдан тўртинчисини туғиб қўяқол!
Болакай бувисига деди:
— Бувижон, менга минг сўм бериб туринг! Пенсиядан қайтараман!
— Ие, бу нима деганинг? Сен пенсияга чиққунингча мен аллақачон оламдан ўтиб кетаман-ку!
— Э, мен сизнинг пенсиянгизни назарда тутаяпман.
Янги ўзбек Швейцария банкига борди-да, ходималардан бирига деди:
— Мен банкингизга пул қўймоқчи эдим.
— Қанча?
Янги ўзбек ходиманинг қулоғига шивирлади:
— Уч миллион доллар.
Ходима:
— Баландроқ овозда гапираверинг! Бизда камбағаллик айб ҳисобланмайди.
Шер ўрмонда ҳайвонлар ўртасида югуриш бўйича мусобақа ташкил этди. Шубҳасиз, қуён ҳаммадан ўзиб кетди. Бир пайт ҳайвонлар финишга келишса, қуён йўқ. Ерда бир нечта суяклар сочилиб ётибди. Шердан сўрашди:
— Қуён қани?
— У ярамас допинг текширувидан ўта олмади. Шу сабабли уни бир умрга мусобақалардан четлатдим.
Парашютдан сакраш бўйича мусобақада ғолиб бўлган спортчидан мураббийси сўради:
— Нега тақдирлаш маросимида юқоридаги супада эмас, пастдагисида турдинг?
— Устоз, биласиз-ку, мен баландликдан қўрқаман!
Аёл дугонасига деди:
— Ишонасанми, менинг Эшматбойим ўзи мустақил юра бошлади!
— Йўғ-э, ростданми?
— Ҳа-да! Кеча бардан чиқиб ўзи мустақил уйга келди.