Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S-TH.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.