Бугун 2 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Кучли қор туфайли кўплаб мактаблар ёпилди

Кучли қор туфайли кўплаб мактаблар ёпилди

Туркиянинг 48 вилоятида беқарор об-ҳаво туфайли таълим муассасалари ёпилди.

Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият мактабларнинг ёпилганини маълум қилди.

Бундан ташқари, 2 январь куни Усмония, Сакаря, Кожаели ва Кония вилоятларининг бир қанча туманлари ҳамда Истанбулнинг Шишли, Сариер ва Бейкоз туманларида мактаблар ёпилади.

Туркияда кучли қор ёғиши бир қатор оғир оқибатларга олиб келди. Диярбакир, Кастамону ва бошқа вилоятларда қор кўчкиси ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди.

Артвин вилоятида олти чўпон қор кўчкиси остида қолиб кетди. Уч нафари қутқариб олинди, икки нафари ҳалок бўлди, учинчисини қидириш эса об-ҳаво шароити ёмонлашгани сабабли қолдирилди.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!