Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Кубадаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда

Кубадаги портлаш қурбонлари сони ортмоқда

Гаванадаги Саратога меҳмонхонасида газ портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 45 кишига етди. 15 киши касалхонада қолмоқда, жумладан, уларнинг олти нафари оғир аҳволда, деб хабар бермоқда Куба Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

«12 май соат 18.30 ҳолатига кўра, 99 киши жароҳатланган, улардан 15 нафари касалхонага ётқизилган, 39 нафар бемор чиқарилган, 45 нафари вафот этган», – дейилади вазирликнинг ижтимоий тармоқларида.

Оғир аҳволда бўлган олтита жабрланганлар орасида икки нафар бола касалхонада. Ҳаммаси бўлиб тўрт нафар вояга етмаган бола шифохонада даволанмоқда.

Президент девони ҳодиса оқибатида Куба фуқароларидан ташқари Испания фуқароси ҳам ҳалок бўлганини маълум қилди.

Маълумот ўринда, олтинчи май куни эрталаб Гавана Саратога меҳмонхонасида содир бўлган портлаш бинонинг бешинчи қаватигача бўлган фасадини вайрон қилган. Қўшни 17 та бино, жумладан, мактабга ҳам зарар етказган. Воқеа содир бўлганининг дастлабки сабаблари деб, тўлдириш идишидан насос олаётганда маиший газнинг оқиши оқибатида портлаш юзага келгани айтилмоқда. Расмийлар воқеани бахтсиз ҳодиса, деб атади. Мамлакатда жума ва шанба кунлари расмий мотам эълон қилинди.

Киритилди: 10:51 14.05.2022. Ўқилди: 1520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!