Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Кубада дўстона бўлмаган тўнтариш эҳтимоли ҳам бор"

"Кубада дўстона бўлмаган тўнтариш эҳтимоли ҳам бор"

Кубадаги вазият тинч йўл билан ҳал бўлиши мумкин, аммо дўстона бўлмаган тўнтариш эҳтимоли ҳам бор, деди Доналд Трамп Флоридада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

АҚШ президентнинг фикрича, бу масала аҳамиятсиз, чунки Кубанинг амалдаги режими аллақачон қулаш арафасида.

"Бу дўстона қўлга олиш бўлиши мумкин. Балки йўқдир <...> Ёки улар битим тузишади, ёки биз буни худди шундай осонлик билан амалга оширамиз," - деди Трамп.

Президентнинг қўшимча қилишича, Кубада на энергия, на пул бор. "Улар жуда мураккаб гуманитар вазиятга тушиб қолишди," деб айтган Трамп.

Киритилди: Бугун 19:40. Ўқилди: 484 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!