Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Кубада бир ҳафта ичида иккинчи марта блэкаут юз берди

Кубада бир ҳафта ичида иккинчи марта блэкаут юз берди

Бу ҳақда Куба Энергетика вазирлиги Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.

"Миллий электр таъминоти тизими тўлиқ узилди. Уни қайта тиклаш ишлари амалга оширилмоқда", дейилади вазирлик хабарида.

Ушбу блэкаут АҚШ томонидан Кубага нисбатан ўрнатилган нефт блокадаси фонида содир бўлди. Сўнгги ойларда мамлакатда ёқилғи етказиб беришдаги узилишлар ва электр энергияси билан боғлиқ муаммолар мунтазам равишда кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 март куни Куба Энергетика вазирлиги бутун бутун мамлакат электрдан узилганини, оқибатда 10 миллионга яқин аҳоли зулматда қолганини хабар қилган эди. Электр таъминотини тўлиқ тиклашга 18 мартга келибгина эришилганди.

Киритилди: Бугун 18:50. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!