Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Куба терроризмга ҳомийлик қиляптими?

A A A
Куба терроризмга ҳомийлик қиляптими?

AҚШ давлат котиби Майк Помпео Кубани терроризмга ҳомийлик қиладиган мамлакатлар рўйхатига киритишга қарор қилди. Бу ҳақда The New York Times газетаси манбаларга асосланиб ёзмоқда.

Тахминларга кўра, бундай таклиф Давлат департаменти ходимлари томонидан берилган. Помпео, ўз навбатида, Кубани терроризмга ҳомийлик қиладиган мамлакатлар рўйхатига киритиш режасини тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилиши керак. Ҳозирча манбалар унинг қандай ҳаракат қилишига амин эмаслар.

The New York Times'нинг таъкидлашича, бу ҳаракат AҚШнинг Куба ҳукуматига қарши санкцияларини жорий этишга олиб келади ва бу нафақат сайланган президент Жо Байденнинг ишини қийинлаштиради. Демократ Дональд Трамп маъмуриятининг Кубага нисбатан кескин сиёсатини бир неча бор танқид қилди, шу сабабли у мамлакатни терроризм ҳомийлари рўйхатидан чиқаришни хоҳлайди. Бироқ, бу жараён бир неча ой давом этади.

Давлат департаменти расмийси газетадаги саволларга жавобан ушбу рўйхат билан боғлиқ "мунозаралар ёки юзага келиши мумкин бўлган ечимлар"га изоҳ бермаслигини айтди. Оқ уй ҳам нашрга оид саволларга жавоб бермади.

Трамп ва унинг тарафдорлари сўнгги пайтларда унинг бошқарувининг дастлабки ойларида Байден бошчилигидаги AҚШ сиёсатига таъсир кўрсатадиган қарорлар қабул қилишга уринмоқдалар. Хусусан, Оқ уйда Хитой ва Эронга қарши санкцияларни кучайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Aмерика мулкини миллийлаштиришга жавобан Қўшма Штатлар 1961 йилда Куба билан дипломатик алоқаларни узди. Шундан сўнг, Вашингтон савдо-иқтисодий эмбарго қўйилишини эълон қилди. AҚШнинг собиқ президенти Барак Обама 2014 йилда икки томонлама муносабатлар нормаллашганини эълон қилди, аммо яқинлашиш 2017 йил январида, AҚШни Дональд Трамп бошқарганида тугади.

Киритилди: 11:42 30.12.2020. Ўқилди: 2418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар