АҚШ мамлакатдан терроризм ҳомийси мақомини олиб ташлади, дея хабар беради DW.
АҚШ президенти Жо Байден маҳбусларнинг озод этилиши эълон қилинишидан бир неча соат олдин Конгрессга Куба терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилаётгани ҳақида хабар берган эди.
Байден томонидан имзоланган баёнотда, жумладан, Куба ҳукумати "охирги олти ой ичида халқаро терроризмни ҳеч қандай қўллаб-қувватламаганлиги" ва Вашингтонга "келажакда халқаро терроризмни қўллаб-қувватламаслигига" кафолат берганлиги қайд этилган.
Куба коммунистик ҳукумати Байденнинг қарорини “тўғри йўналишдаги қадам” сифатида олқишлади, бироқ мамлакат ҳали ҳам 1962 йилдан бери амал қилиб келаётган АҚШ санкциялари остида қолаётганидан афсус билдирди, деб хабар беради AFP. Агентлик таъкидлаганидек, Куба озиқ-овқат, дори-дармон, электр ва ёқилғи тақчиллиги билан ифодаланган сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон иқтисодий инқирозда АҚШни айблайди.
Мамлакат президенти Мигель Диас-Канель АҚШ санкцияларини “геноцид” деб атади ва унинг маъмурияти 2021 йилда яна Кубани терроризмнинг ҳомий давлатлари рўйхатига киритган АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурациясидан сўнг унинг мамлакати “қийинроқ вазиятларга” тайёрлигини айтди.
Қайд этилишича, 2021 йил июль ойида минглаб кубаликлар электр таъминотидаги узилишлар ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилишидан норозилик билдириш учун кўчаларга чиқди, бу эса “сўнгги йилларда ҳукумат учун энг катта муаммо” бўлди.
Justicia 11J инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, ўша норозилик намойишларидан сўнг 1500 дан ортиқ одам ҳибсга олинган, улардан 600 нафари 2024 йил декабригача қамоқда қолди.
AP таъкидлаганидек, Ватикан ҳам Куба ҳукуматининг 553 маҳбусни озод қилиш қарорига ҳисса қўшган.