Мамлакат расмийлари АҚШ президенти Жо Байден Куба терроризмга ҳомийлик қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқарилиши ҳақида Конгрессга хабар берганидан бир неча соат ўтиб, маҳкумларни қамоқхоналардан озод қилишларини маълум қилди. Байденнинг баёнотида қайд этилишича, Куба ҳукумати “охирги олти ой ичида халқаро терроризмни ҳеч қандай қўллаб-қувватламаган” ва Вашингтонга “келажакда халқаро терроризмни қўллаб-қувватламаслиги” ҳақида кафолат берган.
Куба коммунистик ҳукумати Байденнинг қарорини "тўғри йўналишдаги қадам" сифатида олқишлади, аммо мамлакат 1962 йилдан бери ҳамон АҚШ санкциялари остида қолаётганидан афсусда. AFP таъкидлаганидек, Куба АҚШни озиқ-овқат, дори-дармон, электр ва ёқилғи танқислиги билан ифодаланган сўнгги ўн йилликлардаги энг ёмон иқтисодий инқирозда айблайди.
Президент Мигел Диас-Канел АҚШ санкцияларини “геноцид” деб атади ва унинг маъмурияти 2021-йилда Кубани терроризм ҳомийлари давлат рўйхатига яна қўшган Дональд Трампнинг бўлажак инаугурациясидан сўнг унинг мамлакати “қийинроқ вазиятларга” тайёрлигини айтди.