Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби 41 ёшли марказий ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфер қиймати пасайди. Бу ҳақда Transfermarkt портали саҳифаларида хабар берилган.

Янгиланган маълумотларга кўра, португалиялик юлдузли тўпурарнинг трансфер нархи 12 миллион евродан 10 миллион еврога туширилди. Таъкидлаш жоизки, Криштиану фаолиятининг бошида, яъни олис 2003 йилда айнан 10 миллион еврога баҳоланган эди.

Роналду 2025/2026 йилги мавсумда «Ан-Наср» таркибида 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 30 та гол ва 5 та голли узатмани ёздириб қўйди. Криштиану жамоаси билан бирга Саудия Арабистони чемпионига айланди. Шунингдек, ҳужумчи Португалия терма жамоасининг ЖЧ-2026 (Жаҳон чемпионати) учун қайдномасига ҳам киритилди.

Киритилди: Бугун 20:51. Ўқилди: 373 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!