Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Криштиану Роналду 8 йилга қамалиши мумкин

A A A
Криштиану Роналду 8 йилга қамалиши мумкин

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, футболчининг солиқдан 14,7 миллион қарзи бор. Аммо солиқ қарзини вақтида тўламаганлиги учун Испания солиқ хизмати жарима сифатида 28 миллион тўлашни талаб қилмоқда. Агар спортчи жаримани 15 июнгача тўламаса иш судга оширилиши мумкин. Суд спортчини айбдор деб топса, 8 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, футболчига қарши иш 2017 йил июнь ойида қўзғатилган бўлиб, 2011-2014 йиллар давомида 15,7 миллион солиқ тўламаганлиги учун айбланган. Маълумотларга кўра, у ўзининг ҳақиқий даромадини ёшириб, солиқдан қарзи йўқлиги ҳақида ёлгон маълумот берган.

Киритилди: 06:33 01.06.2018. Ўқилди: 2380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар