МДҲ Аксилтеррор маркази раҳбари Евгений Сисоев Тошкентда ўтаётган ШҲТнинг терроризмга қарши халқаро конференциясида фикр билдирди.
Унинг айтишича, “Ислом давлати”* каби террорчи гуруҳлар ўз фаолиятини асосан ноқонуний манбалар ҳисобига молиялаштиради. Бу маблағлар углеводород хом ашёсини ва қимматбаҳо металларни сотиш, қурол-яроғ ҳамда гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланиши орқали олинади.
"Яқин Шарқда яна фаоллашган ва Афғонистонда изчил мустаҳкамланиб бораётган йирик террорчилик гуруҳлари МДҲ давлатларига, айниқса Марказий Осиё республикаларига, ўзлари учун сафарбарлик манбаи ва кейинги кенгайиш учун устувор йўналиш сифатида қарамоқда", — деди Сисоев.
*“Ислом давлати” Россияда тақиқланган террорчилик гуруҳидир.