Россия президенти Владимир Путин ва унинг туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Остона шаҳрида учрашув ўтказиш имконияти кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
«Ҳа. Ҳозирда бундай имконият кўриб чиқилмоқда», - деди Кремль расмий вакили.
Аввалроқ Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан “Habertürk” нашрига берган интервьюсида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон пойтахтида учрашиши мумкинлигини маълум қилган эди.